Улуғ айём муборак!

koson30maktab 30-Maktab Yangiliklari No Comments »

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз-Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 22 йиллигини кутиб олишимизга ҳам саноқли соатлар қолди.

Шу йиллар давомида босиб ўтилган йўлимизга назар ташлар эканмиз, беихтиёр қалбимиз  ғурур ва ифтихорга тўлади. Бу йиллар давомида эришилган ютуқлар, забт этилган марралар ва қувонарли натижаларни холисона баҳолаш, мамлакатимиз ривожи ва халқимизнинг турли соҳаларда эришган ютуқларига назар ташлаш ҳар бир миллат фарзандига сурурли лаҳзаларни бахш этади. Истиқлол йилларида Ўзбекистонда иқтисодий ривожланиш суръатининг тезлик билан ўсиши, қонун устуворлигининг таъминланиши, бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтишнинг нечоғлик самарадорлиги ҳаётимиз давомида яққол намоён бўлди.

Йигирма икки йиллик ривожланиш давомида талай қийинчиликлар ва муаммоларни ҳам енгиб ўтишга тўғри келди. Аммо, шунга қарамай мамлакатимиздаги барқарор тинчлик ва осойишталик туфайли яратиб берилган имкониятлар ўз самарасини берди. Мамлакатимизда ишлаб чиқариш салоҳияти юксалди, ижтимоий соҳалар ривожланиб, аҳолининг турмуш даражасини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Мамлакатимизнинг турли бурчакларида юқори технологияли завод ва фабрикалар, ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юрита бошлади. Андижон ва Самарқандда жойлашган йирик автомобил заводлари, Тошкент шаҳрида жойлашган енгил автомобил мотор қисмларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган “GM UZBEKISTAN” қўшма корхонаси, Шўртан газ-кимё мажмуаси,  Бухоро ва Муборак нефтни қайта ишлаш, Навоий кон металлургия ҳамда Қўнғирот сода заводлари ва шу каби йирик инвестицияли йигирмадан ортиқ корхона ва замонавий тўқимачилик комплекслари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Қишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, зарур шарт-шароитлар билан таъминлаш мақсадида замонавий турар-жой иншоотлари қад ростлади. Кўркам ва обод маҳаллалар қишлоқ аҳолиси учун муносиб туҳфа бўлди. Шунингдек, кенг кўламли хусусийлаштириш жараёнининг амалга оширилиши натижасида ялпи ички миллий маҳсулот ишлаб чиқариш суръати жадал ўсди ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим ўрин эгаллади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳақли равишда мамлакатимиз иқтисодининг ривожланишида етакчи ўринлардан бирига айланди.Хусусий мулк ва тадбиркорликдан олинадиган даромадлар эвазига халқимизнинг турмуш даражаси яхшиланиб, истеъмол харажатлари таркибида сифат ўзгаришлари рўй берди.

Мустақиллик йилларида кучли ижтимоий сиёсат юритиш, соғлиқни сақлаш тизимини комплекс ислоҳ қилиш ва уни ривожлантириш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, аёллар саломатлигини тиклашга қаратилган юксак эътибор натижасида оналар ва болалар ўлимининг барқарор камайишига эришилди. Жойларда замонавий типдаги соғлиқни сақлаш объектлари-қишлоқ врачлик пунктлари, касалхоналар, қатор соғломлаштириш оромгоҳлари қурилиб, фойдаланишга топширилди.   Истиқлол йилларида таълим тизими давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Тизимни тубдан ислоҳ қилиш мақсадида Кадрлаш тайёрлаш миллий дастури ишлаб чиқилди ва уни ҳаётга татбиқ этиш энг муҳим вазифалардан бирига айланди. 12 йиллик мажбурий таълим тизими ишлаб чиқилиб, юқори малакали, юксак салоҳиятли кадрлар тайёрланишига замин яратилди. Республикамиз бўйлаб мингдан ортиқ касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг барпо этилиши бу борадаги ислоҳотларнинг нечоғлик аҳамиятга эга эканлигини яққол тасдиқлади.

Бунинг замирида мамлакатимизда сақланаётган барқарор осойишталик, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори тобора юксалаётгани ҳамда мустақиллигимизнинг мустаҳкамланиб бораётгани мужассам.

Мустақилликнинг 22 йили давомида юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, барқарорлик, халқимизнинг мустақил Ватанимиз фаровон келажаги йўлидаги ҳамжиҳатлиги бунинг мустаҳкам кафолати бўлиб хизмат қилади.

Барчамизга энг улуг, энг мукаррам ва муқаддас айём муборак бўлсин!

Koson tuman 30-umumiy o’rta ta’lim maktabi haqida ma’lumotlar

koson30maktab 30-Maktab Yangiliklari No Comments »

Koson tuman 30-umumiy o’rta ta’lim maktabida 38 nafar pedagog xodimlar faoliyat yuritmoqda. 11 nafar pedagog xodimlar boshlang’ich sinf o’qituvchilar,27 nafar pedagog xodimlar esa fan o’qituvchilari hisoblanadi.

Kelajak Maktabi

koson30maktab 30-Maktab Yangiliklari 1 Comment »

 

“Kelajak Maktabi “

Vatanimizning kelajagi, halqimizning ertangi kuni mamlakatimizning

jahon hamjamiyatidagi obro-e’tibori avvalambor farzandlarimizning o’nib-o’sib,

ulg’ayib, qanday inson bo’lib hayotga kirib borishiga bog’liqdir. Biz bunday

utkir haqiqatni unutmasligimiz kerak.

I.A.Karimov

WP Theme & Icons by N.Design Studio
Entries RSS Comments RSS Kirish